

"The Athletic" нашрининг ФИФАдаги манбаларига таяниб хабар беришича, мазкур учрашув учун 20 миллиондан ортиқ чипта сўрови келиб тушган. Майами шаҳрида ўтказилган баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.
Ўйин арафасида чипталар нархи 3000 доллардан ошиб кетган ва ўйин кунига қадар юқори даражада сақланиб қолган. Айрим чипталар эса беш хонали суммага сотилган.
Таққослаш учун, жорий йилги Супербоул финали чиптасининг ўртача нархи 2000 доллардан сал кўпроқни ташкил этган.
Учрашувни трибуналардан 64 478 нафар мухлис кузатди. Меҳмонлар орасида Глория ва Эмилио Эстефан, "Голден Стэйт Уорриорз" баскетболчиси Жимми Батлер, АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳамда ФБР директори Кэш Пател ҳам бўлган.



