ФИФА атрофида машмаша: Инфантино 30 миллион долларлик маошни кўзлаган

Sherzod Nurmatov
3 авг 2026, 12:28
ФИФА президенти Жанни Инфантино ўз президентлик муддати якунлангач, "FIFA Forward Enterprise" корхонаси комиссари лавозимини эгаллашни режалаштирган.

FIFA Forward Enterprise — бу бир қатор турнирларни, жумладан, ЖЧни ўтказиш ҳуқуқларини топшириш, шунингдек, ушбу ташкилотдаги улушни ташқи инвесторларга сотиш кўзда тутилган янги тузилма.

Унинг бу лавозимдаги асосий маоши бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 30 миллион долларни ташкил этган бўларди.

Бу ҳақда "The Times" нашри мухбири Мартин Зиглер ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УЕФА, ОФК ва КОНКАКАФ бўлажак ислоҳотларга бир овоздан бойкот эълон қилганди. Ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар янгиликлар тасдиқланган тақдирда мусобақаларда иштирок этмаслик билан таҳдид қилишган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/martynziegler