

Бу ҳақда "New York Post" хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ташаббус бутун дунё бўйлаб футбол мутасаддиларининг очиқчасига қаршиликлари ва ФИФА шафелигидаги турнирларни оммавий бойкот қилиш таҳдиди сабабли тўлиқ мағлубиятга учради. Ҳозирда ФИФА вакиллари лойиҳани зудлик билан ёпиш бўйича маслаҳатлашувлар олиб бормоқда.
Аввалроқ ФИФА қиймати 20 миллиард долларга тенг бўлган шўъба компаниясини яратишни назарда тутувчи лойиҳа концепциясини эълон қилган эди. Унинг тўртдан бир қисмини хусусий инвесторларга 4,2 миллиард долларга сотиш режалаштирилган эди. Миллий федерацияларга тўловларни келгуси тўрт йиллик цикл учун 8 миллион доллардан 20 миллион долларгача, кейинги икки циклда эса тегишлича 22 миллион ва 24 миллион долларгача ошириш кўзда тутилган эди. Лойиҳани бошлаш тўғрисидаги қарорни федерацияларнинг кўпчилиги қабул қилиши кераклиги таъкидланган эди. Шунингдек, ФИФА Кенгашининг розилигини олиш талаб этиларди.
Инфантинонинг катта маслаҳатчиси Карлос Кордейро "ФИФА раҳбарининг режаларига норозилик белгиси сифатида" ўз лавозимини тарк этди. Ташаббус Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) томонидан қўллаб-қувватланмади, унинг барча 55 аъзоси ФИФА турнирларда иштирок этишдан бош тортиш билан таҳдид қилди.



