Инфантино ЖЧдаги улушни сотиш режаси ва бойкотлар бўйича гап-сўзларга нуқта қўйди

1 авг 2026, 10:45
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино Жаҳон чемпионатининг тижорат ҳуқуқларини бошқариш бўйича янги тузилмани яратиш ташаббуси муҳокама босқичида эканини маълум қилди.

Лойиҳани амалга ошириш фақатгина дунё футбол ассоциацияларининг розилиги билан мумкин бўлади.

"Агар ва фақат агар бизнинг таклифимиз 211 та аъзо-ассоциацияларимиз ва ФИФА Кенгашининг кўпчилиги томонидан маъқулланса, тижорат фаолияти ва тадбирларни ташкил этиш билан шуғулланувчи, ФИФАга тегишли ва унинг назорати остида бўлган шўъба компания ташкил этилади. Ҳозирда биз маслаҳатлашув жараёнини бошлаш босқичидамиз. Бу демократик жараённинг бир қисми бўлиб, бу шунчаки лойиҳа, мажбурият эмас.

Ушбу қийматни юзага чиқариш учун спортни бошқариш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлмаган қўшимча билим ва тажриба талаб этилади. Бу бутун дунёда футболни ривожлантиришни жадаллаштириш учун ажойиб имкониятдир. ФИФА турнирларининг юраги ва жони бўлмиш мухлисларга келсак, бу борада ҳеч нарса ўзгармайди. Мухлислар ажойиб ўйиннинг тамал тоши бўлиб қолаверади ва улар томоша қиладиган ҳамда яхши кўрадиган спорт ўзгармайди. Нима бўлган тақдирда ҳам, ФИФА ҳеч қандай ташқи аралашувларсиз футболни бошқаришда давом этади", — дея Инфантинонинг сўзларини ФИФА матбуот хизмати келтиради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com