

Бу жамоаларнинг Муборакда кечган 17-ўзаро баҳси бўлди. Шунга қарамай, умумий статистик устунлик ҳамон "Машъал" томонида — 8 та ғалаба. Аммо "Сўғдиёна" бугун ўз тарихида атиги иккинчи маротаба "Машъал" майдонидан 3 очко билан қайтадиган бўлди. Жиззахликлар охирги бор рақибини меҳмонда узоқ 2004 йилги мавсумда мағлуб этишган эди. Орадан 22 йил ўтиб, бу нохуш серияга чек қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Бакаев шогирдлари навбатдаги учрашувни 6 август куни Зоминда "Андижон"га қарши ўтказса, Сергей Лушчан бошчилигидаги "Машъал" 7 август санасида Урганчда "Хоразм" меҳмони бўлади.



