"Интер Майами" яна бир афсона билан шартнома имзолаши мумкин

3 авг 2026, 09:55
"Интер Майами" "Наполи" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнега яна қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Испаниянинг "Mundo Deportivo" нашри хабар беради.

Манба маълумотига кўра, Америка клуби бельгиялик футболчини Лионель Месси, Луис Суарес ва Родриго Де Пауль билан бирлаштириб, жамоада яна бир жаҳон миқёсидаги юлдузни жамламоқчи.

Таъкидланишича, 2025 йилнинг ёзидаёқ инсайдер Николо Скира "Интер Майами" ва "Сан-Диего" томонидан Де Брюйнега қизиқиш борлиги ҳақида хабар берган эди. Ўшанда бельгиялик футболчи иккала клуб билан ҳам музокаралар ўтказган, аммо Европада қолишни афзал кўрган эди.

Эндиликда, "Mundo Deportivo"нинг таъкидлашича, MLS'га кўчиб ўтиш варианти яна долзарб бўлиб қолди. "Интер Майами"дан ташқари, футболчи атрофидаги вазиятни "Чикаго Файр" ва "Сан-Диего" клублари ҳам кузатиб боришмоқда.

"Наполи" таркибида ярим ҳимоячи 21 та ўйин ўтказиб, бешта гол урди ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo