

"Бахтимга, фаолиятимда "жароҳат излари" унчалик кўп эмас. Шундай экан, майли, менда "жароҳат изи" бор, аммо у битиб бормоқда. Энди у тузалди ва мен Мадридда бошлаганимдаги каби кейинги қадамдан завқ олишга жуда мотивланганман ва қатъий қарор қилганман. Ортга назар ташлаб, мен ижобий томонларни ва нималар ўхшамаганини инобатга оламан. Мен жуда ўзига танқидий муносабатда бўлдим, чунки ҳамма нарса кутилганидек кечмади ва нимани яхшироқ қилишим мумкинлиги ҳақида ўйладим. Ижобий жиҳатларга келсак, жуда катта тажриба бор, мен бошдан кечиришим керак бўлган мослашув жараёни, ўйин нуқтаи назаридан, жамоани бошқариш нуқтаи назаридан иш берган ва иш бермаган баъзи нарсалар бор. Бу ҳамма нарсанинг аралашмасидир. Мен бу "Челси" учун тўғри вақт, мен учун тўғри вақт ва яхши имконият эканини кўрдим. Бу охирги вақтларда ҳақиқатан ҳам яхши ўйнаётган жамоа ва вазият ўтган мавсум охирида кўринганидек ёмон эмас эди. Яхшиланиш учун катта потенциал бор ва бу қанча вақт олишини кўрамиз", — дея Алонсонинг сўзларини "ESPN" нашри келтиради.
Англия чемпионатининг 2026/2027 йилги мавсуми 1-турида "Челси" 24 август куни меҳмонда "Фулхэм"га қарши майдонга тушади.



