

Championat.asia нашри маълумотларига кўра, италиялик мутахассис жамоа билан ишлашда давом этади ва бош жамоани навбатдаги йирик мусобақа – Осиё Кубогига олиб боради.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Каннаваронинг ишига тўлиқ ишонч билдирган. Жаҳон чемпионатидаги иштирокдан сўнг, мураббий олдига Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган 2027 йилги Осиё Кубогида юқори натижалар қайд этиш, хусусан, чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилмоқда.
Шу тариқа, "Дон Фабио" яқин вақт ичида терма жамоанинг янги йиғинларини режалаштириши ва қитъа биринчилигига тайёргарликнинг янги босқичини бошлаб юбориши кутилмоқда. Мураббийлар штаби асосий эътиборни таркибни янада шакллантириш ва қитъа турнирида муваффақиятли қатнашишга қаратади.

