

"Яйпан" жамоасига қарши кечган баҳсда андижонликлар кутилмаганда йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди. Учрашув 3:0 ҳисобида яйпанликларнинг фойдасига ҳал бўлди. Баҳс давомида Музаффархон Мўминов 44 ва 75-дақиқаларда дубль қайд этган бўлса, 81-дақиқада Улуғбек Кенжаев томонидан урилган гол ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Шунингдек, "Андижон" жамоаси навбатдаги назорат учрашувида яна бир Пролига вакили – "ФарДУ" клуби билан куч синашди. Мазкур баҳсда Суперлига вакиллари ташаббусни ўз қўлига олиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Ёрқинбоев ва Холдорхонов муаллифлик қилди.
Мазкур ўртоқлик ўйинлари мураббийлар штаби учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини синаб кўриш ва турли тактик схемаларни амалда қўллаш учун қулай имконият бўлиб хизмат қилди.



