

"Сперцяннинг трансферига нисбатан қандай савол бўлиши мумкин? Мен уни яхши тушунаман. Эдуарднинг асосий мотивацияси, албатта, Осиё Чемпионлар лигасини ютиш орзуси эмас, кўпроқ пул ишлаб олиш.
Агар мен унинг ўрнида бўлганимда, "Ал Аҳли"га бемалол ўтардим. Агар шу билан бир вақтда Европадан ҳам таклиф бўлганида, ўйлаб кўрар эдим. Барчаси қайси клуб таклиф берганига боғлиқ бўларди", — деди Карпукас.
Аввалроқ Эдуард Сперцян "Краснодар"дан "Ал Аҳли"га 25 миллион евро эвазига ўтгани хабар қилинган эди.
26 ёшли арманистонлик ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Краснодар" сафида барча мусобақаларда 42 та учрашув ўтказиб, 14 та гол ва 18 та голли узатма муаллифи бўлган. Унга Европа клублари, жумладан, Нидерландиянинг "Аякс" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди.



