

Мазкур қарор жамоанинг жорий мавсумдаги муваффақиятсиз иштироки билан бевосита боғлиқ. Ортда қолган 11-тур якунларига кўра "Машъал" жамоаси бирорта ҳам очко жамғара олмаган ҳолда (0 очко) мусобақа жадвалининг сўнгги, 16-поғонасини банд этиб турибди. Жамоа ўтказилган 11 та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган бўлиб, тўплар нисбати 4:21 га тенг.
Юзага келган инқирозли вазиятдан чиқиш ва клуб фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида раҳбарият таркибида, мураббийлар штабида ҳамда жамоа сафида жиддий янгиланишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, ёзги трансфер ойнаси даврида таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор янги футболчилар билан шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.



