

Championat.asia сайти маълумотига кўра, терма жамоамиз устози Фабио Каннаваро терма жамоа билан Тошкентга келмайди. У АҚШдан ўз юртига жўнаб кетади.
"2 ой давомида терма жамоа билан бирга бўлдик, ҳозир барчамизга бироз ҳордиқ керак. Нью-Йоркдан Италияга учиб кетаман ва сиз билан сентябрь ойида кўришамиз", - деди Фабио Каннаваро Championat.asia сайти ходимлари билан суҳбатда.



