Эрон клуби Тошкент, Душанбе ва Доҳа вариантларидан маҳрум бўлди

Sherzod Nurmatov
18 авг 2026, 15:34
Эроннинг "Истиқлол" клуби ОФК талабига кўра ўз учрашувларини бошқа мамлакатда қабул қилиши керак.

“Клуб шу мақсадда Ўзбекистон томонига таклиф билан чиқди, аммо рад жавобини олди.

Шу сабабли “Истиқлол”нинг 4 та учрашувини Тошкентда ташкил этиш режаси бекор бўлди”, – дейилади “Истиқлол” хабарида.

“Истиқлол” ўйинларига қайси давлат мезбонлик қилиши ҳозирча аниқ эмас. Осиё футбол конфедерацияси Тожикистонда ўйинларни ўтказиш вариантига қарши чиқди, чунки бу давлатдаги стадионлар Элит ОЧЛ учрашувларини ўтказиш учун зарур стандартларга жавоб бермайди.

Ироқ, БАА ва Қатарнинг ҳам мусобақада бир нечта вакили борлиги сабабли ОФК “Истиқлол”га ўз ўйинларини ушбу давлатларда ўтказишига розилик бермади.

Якуний мезбон давлат бугун эълон қилиниши кутилмоқда. Бироқ айрим хабарларга кўра, ОФК жамоадан мезбонлик ҳуқуқини олиб қўйиши ҳам мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›