

"Мен барча билан мулоқот қилишга тайёр эканлигимни доимо таъкидлаб келганман: қалбим ва онгим очиқ, ҳар бир инсонни тинглашга ва барча учун нимани яхшироқ қилиш мумкинлигини муҳокама қилишга тайёрман.
Маълум бир тартиб-қоидалар, жумладан, демократик тамойиллар мавжудлигини тушуниш керак, шунингдек, ҳар доим ва ҳамма жойда ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Афсуски, мен буни жуда хоҳлардим ва барча имкониятларни ишга солишга ҳаракат қиляпман. ФИФАдаги барчамиз шунга интиламиз.
Агар турли қарашлар ва фикрлар мавжуд бўлса, биз уларни муҳокама қила олишимиз, мулоқотга киришишимиз ва бир-биримизнинг позициямизни тушунишимиз лозим. Эҳтимол, баъзида бизга айнан мана шу нарса — мулоқот, мунозаралар ва очиқ фикр алмашиш маданияти, шунингдек, бир-биримизнинг фикримизга қўшилмасликни қабул қила олиш қобилияти етишмаётгандир.
Келишмовчиликларда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Биз ҳар куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида буни кўриб турибмиз. Турли хил нуқтаи назарга эга бўлиш ва бир-бирининг фикрига қўшилмаслик — бу табиий ҳолат. Энг муҳими — олдинга ҳаракат қилишда давом эта олиш", — деди Инфантино.



