Артета техник ҳудуддан чиққани учун олган сариқ карточкаси ҳақида: "Мураббийлар буни 10 дақиқа ичида 36 мартагача қилишади"

Aslanov Jasurbek
25 окт 2026, 16:12
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛ доирасидаги "Эвертон"га қарши ўйинда (2:0) техник ҳудуддан ташқарига чиққани учун сариқ карточка билан жазоланганига ўз муносабатини билдирди.

"Мен эҳтиёткорроқ бўлишим керак. Буни диққат билан кузатиб бориш лозим. Статистикага таянадиган бўлсак, 10 дақиқа ичида техник ҳудудни 36 марта тарк этишнинг уддасидан чиқадиган ва бирорта ҳам сариқ карточка олмайдиган мураббийлар бор.

Мен бундай вазиятларнинг барчасини тўплаб боряпман, менда катта маълумотлар архиви йиғилиб қолган. Шундай экан, мен ҳали рекордчи эмасман, рекорд бошқа бировга тегишли. Ундай ҳолатда, мазкур мураббийга 10 дақиқа ичида 36 та сариқ карточка кўрсатилиши керак бўлиб чиқади. Бу нимага олиб келишини кўрамиз", — деди Артета ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›