"Барселона" "Манчестер Сити" билан Холанд ва Доку трансферини муҳокама қилишга тайёр

Aslanov Jasurbek
25 окт 2026, 13:39
"Барселона" воситачилар орқали "Манчестер Сити" раҳбарияти билан боғланиб, ҳужумчилар Эрлинг Холанд ва Жереми Доку бўйича келишувларни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Каталония клуби ушбу футболчиларни келаси ёзда сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда indykaila News X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Холанд "шаҳарликлар" сафида 2022 йилнинг ёзидан бери тўп сурмоқда. Жорий мавсумда норвегиялик футболчи барча турнирларда 11 та ўйинда иштирок этиб, 13 та голга муаллифлик қилди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Доку эса "Манчестер Сити"да 2023 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда вингер олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бельгиялик футболчининг шартномаси 2031 йилнинг ёзигача тузилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: indykaila

Сўнгги янгиликлар

Барча ›