"Бу шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат!" Кайл Уокер — Жейми Вардининг энергетик ичимликлар ичиш одати ҳақида

Aslanov Jasurbek
25 окт 2026, 14:10
"Бёрнли" қанот ҳимоячиси Кайл Уокер жамоадоши Жейми Вардининг энергетик ичимликларга муккасидан кетганлиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

"Варди энергетик ичади... Нонуштагача икки ёки ҳатто уч банка — бу шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат! Назаримда, унинг нонуштаси — бу икки банка энергетик. Жейми уни ўйинлардаги танаффус вақтида ҳам ичадими? Унинг қўлида доимо шу банка, ахир бу зарарли-ку! Жеймида, шубҳасиз, ушбу бренд билан қандайдир келишув бор (кулади)", — дея Уокернинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Ўтмишда Варди "Лестер Сити" сафида тўп сурган бўлиб, клуб билан АПЛ, Англия Кубоги ва Суперкубогини ютган, шунингдек, икки марта Чемпионшип ғолибига айланган. Ушбу жамоа шарафини у 2012 йилдан 2025 йилгача ҳимоя қилди. Футболчининг фаолияти давомида "Галифакс Таун", "Флитвуд Таун" ва бошқа клублар ҳам бўлган. Шу билан бирга, ҳужумчи Англия терма жамоасида ҳам майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: talkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›