Эрон футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси Жалолиддин Машарипов иши бўйича қарор чиқарди

Оқил Абдубарноев
3 окт 2026, 23:40
Эрон футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси муҳим иш юзасидан ўз қарорини эълон қилди. Унда "Пайкан" клубининг "Истиқлол"га қарши даъво аризаси кўриб чиқилган.

"Пайкан" клубининг Эрон чемпионати доирасидаги баҳсда "Истиқлол" жамоаси легионер Жалолиддин Машариповдан ноқонуний равишда фойдаланганлиги ҳақидаги шикояти рад этилди. "Пайкан"нинг даъво қилишича, футболчини рўйхатдан ўтказиш жараёни "Истиқлол"нинг трансфер тақиқи даврида легионерлар лимити қоидаларига зид равишда амалга оширилган.

Бироқ лига ташкилотининг жавоб хати ва тегишли ҳужжатларга кўра, Жалолиддин Машарипов билан шартнома тузиш ва унга ўйнаш учун рухсатнома бериш жараёни "Истиқлол" клубига нисбатан трансфер тақиқи кучга киргунига қадар қонуний равишда амалга оширилганлиги тасдиқланди. Илгари ҳам худди шундай шикоят рад этилгани инобатга олиниб, Тартиб-интизом қоидаларининг 61-моддасида кўрсатилган қоидабузарлик аниқланмади ва 95-моддага асосан "Истиқлол" клуби оқланди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Tasnimnews

Сўнгги янгиликлар

Барча ›