

"Челси" ярим ҳимоячиси 71-дақиқада, ҳисоб 0:0 бўлиб турганда, тўпни қасддан қўли билан ушлаб олган "шпорлар" вакили Матеуш Фернандешни тиззаси билан туртиб юборгани сабабли дастлабки сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
80-дақиқада, ҳисоб 0:1 пайтида, бош ҳакам Крис Кавана Палмерни Конор Галлахерга нисбатан ишлатган қўпол фоли учун иккинчи бор огоҳлантирди ва майдондан четлатди.
"Палмер ўзини йўқотиб қўйди. Фернандеш билан бўлган ўша тўқнашувдан бор-йўғи беш дақиқа ўтиб бундай йўл тутиш — шунчаки аҳмоқлик. У нима қилаётганини жуда яхши англаган ҳолда, бутсасининг шипларини олдинга чиқариб ташланмоқда. Бу ёмон усул. Хунник, жуда хунник ҳолат. У бундай нарсаларни тушунадиган даражада етарлича тажрибага эга.
Палмер буни нима учун қилди? Бундай реакциянинг сабаби тушунарсиз. Фернандеш қўли билан ўйнади — бу яққол сариқ карточка эди. Палмернинг хатти-ҳаракати эса аҳмоқона кўринмоқда. У ўзига муаммо тилаб олмоқда", — деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси.



