

34 ёшли бразилиялик футболчи танаффус вақтида рақиб ярим ҳимоячиси Родриго Нестор билан тортишув пайтида оғзини қўли билан тўсгани учун жазоланди.
"Баия" ўйинчиси Неймарнинг бу ҳаракати ҳақида бош ҳакамга маълум қилди. Рефери эса ВАРга мурожаат қилганидан сўнг, "Винисиус қоидаси"ни қўллаган ҳолда ҳужумчига қизил карточка кўрсатди.
Биринчи бўлимда ҳам Неймар сариқ карточка билан жазоланган эди — бу ҳолат ҳам Нестор билан боғлиқ вазиятда юз берган.
"Винисиус қоидаси" ЖЧ-2026 дан бери амал қилиб келмоқда ва у ҳакамларга рақиб билан тортишув вақтида оғзини қўли билан ёпган футболчини майдондан четлатиш вазифасини юклайди.
Ушбу жазо чораси ЧЛ ўйини давомида "Реал" вингери Винисиус "Бенфика" ярим ҳимоячиси Жанлука Престианни томонидан ирқчилик руҳидаги ҳақоратларга нишон бўлганидан сўнг кучга киритилган эди.



