МЮ қишки трансфер ойнаси арафасида "Сити" футболчисини кўз остига олди

Aslanov Jasurbek
25 окт 2026, 13:54
"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнаси арафасида "Манчестер Сити"нинг чап қанот ҳимоячиси Райан Аит-Нурига бўлган қизиқишини тиклади.

"Қизил иблислар" 25 ёшли футболчини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Africafoot хабар бермоқда.

Манбага кўра, жазоирлик ўйинчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишга интилмоқда ва шу сабабли "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин. Таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" ўтган ёзда ҳам Аит-Нурини ўз сафига қўшиб олишга уринган эди, бироқ клублар келишув шартлари борасида муросага кела олишмаган.

Жорий мавсумда Аит-Нури барча турнирларда учта ўйинда иштирок этиб, учта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 млн еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Africafoot

Сўнгги янгиликлар

Барча ›