

Тайёргарлик режаси доирасида икки кунлик дам олишдан кейин Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз хориж йиғинига жўнаб кетди. Самарқанд клуби 30 июндан 11 июлга қадар Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Йиғин доирасида таркибда ўзгаришлар бўлиши ва жамоамиз назорат ўйинлари ўтказиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, "Динамо" Cуперлига 12-турида 18 июль куни Навоийда "Қизилқум" клуби меҳмони бўлади.



