

Томонлар шартномани ўзаро келишувга кўра бекор қилишди. Погбанинг "Монако" билан охирги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган эди.
"Монако" футбол клуби Польга чуқур миннатдорчилик билдиради ва унга келажакдаги фаолиятида омад тилайди", — дейилади Франция клуби матбуот хизмати хабарида.
Еслатиб ўтамиз, Погба 2025 йилнинг ёзидан бери монегасклар футболчиси ҳисобланар эди. Ушбу давр мобайнида ярим ҳимоячи олтита ўйинда майдонга тушди. Франциялик футболчи учрашувларнинг бир қисмини жароҳатлар сабабли ўтказиб юборди. Аввалроқ ОАВда Погба жамоанинг Англиядаги йиғини вақтида яна янги жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.



