
“Ғалаба билан табриклайман. Сизнинг майдондаги шижоатингиз ва кайфиятингиз туфайли ҳамма “Ланс”нинг бир бўлаги бўлиш нимани англатишини тушуниб етди. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Бу ерда исталган рақибни мағлуб эта оламиз.
Мавсум эндигина бошланди, бу фақат бошланиши. Кўтарилишлар ва пасайишлар бўлади, лекин мен ҳар биримизга ишонаман. Ҳеч қачон ўзимга шубҳа қилмайман, сизлар ҳам шубҳаланманг. Биз кучлимиз. Агар ушбу жанговар руҳиятни сақлаб қолсак, катта муваффақиятларга эриша оламиз. Табриклайман, йигитлар, сизлар билан фахрланаман”, – деди Топпмёллер кийиниш хонасида футболчиларга қарата.