Лука Модричнинг қиз фарзанди Эма "Реал" аёллар академияси тарбияланувчисига айланди

Aslanov Jasurbek
19 авг 2026, 18:36
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг 13 ёшли қизи Эма Модрич "Қироллик клуби"нинг аёллар академияси аъзосига айланди.

Бу ҳақда Madrid Xtra хабар бермоқда.

Бунга қадар Эма "Милан"нинг U13 жамоасида тўп сурган ва 2026 йилнинг баҳорида Туринда ўтказилган Coppa Garino турнирида ғолиб чиқишга ёрдам берган эди. Ушбу мусобақанинг ярим финалида "Милан" "Интер"ни, финалда эса "Ювентус"ни мағлуб этган.

Оила Италияга кўчиб ўтишидан олдин қизча Мадрид клуби тизимида машғулот ўтказган, аммо ўша пайтда академияда тегишли ёш тоифасидаги жамоа бўлмагани сабабли таркибга кира олмаганди.

Маълумот учун, 40 ёшли хорватиялик футболчи 2012–2025 йиллар оралиғида "Реал"да тўп сурган, шундан сўнг "Милан" билан шартнома имзолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Madrid Xtra