Амонов “Динамо” машғулотларига қайтди

Sherzod Nurmatov
18 авг 2026, 14:50
“Динамо” жамоаси ҳужумчиси Азизбек Амонов машғулотларга қўшилди.

“Ўзбекистон миллий жамоаси билан ЖЧ-2026да иштирок этиб қайтган Азизбек Амонов 18 июль куни “Қизилқум” – “Динамо” (1:2) баҳсида жароҳат олиб сафдан чиққан эди. 1 ойлик тиклананиш жараёнидан кейин 28 ёшли ҳужумкор футболчи машғулотларга қўшилди.

Клуб тиббий бўлимининг маълум қилишича, Амонов ҳозирда ўзини яхши ҳис этмоқда ва у жароҳатдан тўлиқ тикланиб, умумжамоавий машғулотларда иштирок этмоқда”, – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси эртага, 19 август куни Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›