Пуйоль Ямаль ҳақида: "Ламин атрофида миш-мишлар кўп, аммо у хотиржам ва камтар"

Aslanov Jasurbek
19 авг 2026, 17:08
Карлес Пуйоль вингер Ламин Ямалда Испания терма жамоаси ва "Барселона"га яна кўплаб совринлар келтириш учун барча нарса бор деб ҳисоблайди.

"Ламин атрофида миш-мишлар кўп. Мен уни хотиржам, мақсад сари интилувчан ва камтар футболчи сифатида кўряпман. Аммо биз унга Жаҳон кубоги ва муҳим совринларни қўлга киритганини, лекин футболчи сифатида ўсишда давом этиши ҳамда ўз коллекциясига янада кўпроқ совринлар қўшишга ҳаракат қилиши кераклигини тушунтиришимиз лозим.

Унда барча нарса бор. Испания терма жамоаси жуда ёш ва порлоқ келажакка эга. Битта Жаҳон кубогини ютиш – бу яхши; иккитаси – ажойиб, агар буни уддалай оладиган авлод бўлса, бу бизнинг авлоддир. Мен уни шу йўналишда руҳлантиришга ҳаракат қилган бўлардим", – деди "Барса" ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca