МЮ "Брайтон" футболчиси учун 60+5 млн. фунт таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
19 авг 2026, 15:15
МЮ Балебанинг трансфери устида ишламоқда.

"Манчестер Юнайтед" "Брайтон"дан Карлос Балебани сотиб олиш бўйича келишувга эришишга яқин, деб хабар бермоқда журналист Дэвид Орнстейн. Манчестер клуби 22 ёшли ярим ҳимоячи учун тахминан 60 + 5 млн фунт таклиф қилди. Бу сумма "чайкалар"нинг баҳосидан паст, аммо музокаралар дўстона руҳда давом этмоқда ва барча томонлар келишувга эришиш устида ишламоқда. Ўтган мавсумда Балеба АПЛнинг 31 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та сариқ карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/David_Ornstein