"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2025, 19:57
"Челси" дарвозабони Роберт Санчес Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида фикр билдириб, Марку Кукурелья уни тўлиқ назорат қилганини айтди.

Сешанба куни "Челси" УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 5-турида "Барселона"ни "Стэмфорд Бриж"да 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Кукурелья уни [Ямални] чўнтагида сақлади. То АПЛ жамоасига қарши келгунича ҳамма зўр кўринади.

– "Барселона" ҳали ҳам Лига чемпионлари фаворитими?

– Йўқ, фаворитлар – биз", – деди Санчес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca