Моуринью: "Реал" аҳвол ёмон? Мен фариштадек ухлаяпман"

Aslanov Jasurbek
14 окт 2026, 13:09
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Рома"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида польшалик журналистга ҳазил билан жавоб қайтарди.

Журналист: Мен Польшаданман, Испаниядан анча олисдаман, аммо эшитаётган хабарларимга қараганда, ҳозирда Мадриднинг "Реал" клуби анча мураккаб аҳволда, ҳамма нарса жуда чигал.

Жозе Моуринью: Сиз Польшадансиз, у жуда олисда, маълумотлар сизга бузиб етказилади (кулади).

Журналист: Ҳозирда "Реал"да омон қолиш режимини ёққандайсиз, гўёки “асал ойи” тугагандай туюлмоқда.

Жозе Моуринью: Асал ойи?

Журналист: Мен демоқчиманки, асал ойи бу…

Жозе Моуринью: "Асал ойи" ибораси нимани англатишини биламан, аммо сиз айнан нимани назарда тутяпсиз?

Журналист: Энди ҳамма сиздан фақат ғалаба кутмоқда.

Жозе Моуринью: Асал ойи дегани шуми (кулади)?

Журналист: Сиз қандай фикрдасиз?

Жозе Моуринью: Бу билан нима демоқчисиз?

Журналист: Майли, саволимни соддароқ бераман: ўйин олдидан ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

Жозе Моуринью: Ҳар доимгидек, ажойиб. Фариштадек ором олиб ухлаяпман, — дейди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Madrid Zone

Сўнгги янгиликлар

Барча ›