Каррагер Лисандронинг гаплари ҳақида: "Бу ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу мавсумда биз ҳақиқий МЮни кўряпмиз"

Aslanov Jasurbek
14 окт 2026, 12:23
Жейми Каррагер Лисандро Мартинеснинг "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер сиёсати ҳақида айтган фикрларини танқид қилди.

Чемпионлар Лигаси 2-турида "Атлетико"дан учратилган мағлубиятдан (0:2) сўнг манкунианликлар ҳимоячиси шундай деган эди: МЮ кетма-кет мураббийларни алмаштиравермаслиги керак — Кэррик қўлидан келган ҳамма нарсани қилмоқда. Мен катта сармоялар ва техник директордан кўпроқ нарса кутяпман".

— Бу ҳеч кимга фойда келтирмайди, аммо энди яқин бир неча кун ичида ҳамма айнан шуни муҳокама қилади. Ҳар қандай мухлислар одатда клуб раҳбариятини ёқтиришмайди, шу сабабли "Юнайтед" фанатлари бу баёнотни хурсандчилик билан қабул қилишади ва жуда тўғри қадам деб ҳисоблашади. Мен эса айнан ҳозир бундай гаплар билан чиқиш қилишни шунчаки даҳшат деб биламан.

Шунингдек, у ўтган мавсум улар учун ажойиб кечганини айтганда — бу унчалик тўғри эмас. Ўтган мавсумда мураббий бўшатилди. Улар кубок мусобақаларидан эрта чиқиб кетишгани ва еврокубокларда ўйнашмагани учунгина учинчи ўринни эгаллашди.

Улар "Ливерпуль" ва "Челси" ҳам жуда ёмон ўйин кўрсатгани сабабли учинчи бўлиб маррага етиб келишган эди. Айнан мана шу мавсумда эса биз ҳақиқий "Манчестер Юнайтед"ни кўряпмиз, — деди "Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports