

"Бир ярим йилдан сўнг "Камп Ноу"да "Барселона"нинг Лео Месси билан хайрлашув маросими бўлиб ўтади. Бу тасдиқланган маълумот", — дейди Фрейшанинг сўзларини Х ижтимоий тармоғидаги "The Touchline" саҳифаси.
Месси "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Каталония клубининг асосий таркибида 2004 йилдан 2021 йилгача тўп сурган. Ўтган ҳафтада Месси Аргентина терма жамоасидаги хайрлашув ўйинини ўтказди, унда "альбиселесте" Бенинни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.



