"Барселона" кузатиб бораётган олти нафар ёш футболчининг исми маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
11 окт 2026, 16:55
"Барселона" академиядан ташқаридаги ёш футболчиларга сармоя киритишда давом этмоқчи.

"Кўк-анорранглилар"нинг мақсади бундай ўйинчиларни трансфер нархи кўтарилиб кетгунига қадар ўз сафига қўшиб олишдан иборат. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар беради.

Манба бераётган хабарга кўра, айни пайтда Каталония клуби олти нафар футболчини диққат билан кузатиб бормоқда: булар 19 ёшли Джош Кинг ("Фулхэм"), 19 ёшли Артур Диас ("Атлетико Паранаэнсе"), 16 ёшли Эдуарду Консейсау ("Палмейрас"), 15 ёшли Габриель Райкович ("Волеренга"), 17 ёшли Каван Салливан ("Филадельфия Юнион") ҳамда 16 ёшли Джей-Джей Габриэл ("Манчестер Юнайтед").

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es