

“Галатасарой” – “Барселона” 1:1
Голлар: 28 - Алексей Батраков, 43 - Жоау Канселу
“Галатасарай”: 1. Угуржан Чакир, 6. Давинсон Санчес, 4. Исмаил Якобс, 17. Эрен Эльмали, 34. Лукас Торрейра, 83. Алексей Батраков, 11. Юнус Акгюн, 99. Марио Лемина, 27. Рафаэл Леау, 45. Виктор Осимхен, 53. Бариш Алпер Йилмаз.
Захира: 24. Жанкат Йилмаз, 70. Энес Эмре Бююк, 3. Эль-Шадай Битшиабу, 7. Роланд Шаллаи, 42. Абдулкарим Бардакжи, 8. Габриэл Сара, 10. Лерой Сане, 18. Лесли Угочукву, 20. Илкай Гюндоган, 74. Ренату Ньяга, 21. Дениз Гюль, 73. Берат Луш.
“Барселона”: 1. Жоан Гарсия, 5. Пау Кубарси, 18. Жерард Мартин, 2. Жоау Канселу, 24. Эрик Гарсия, 16. Родри, 8. Педри, 10. Ламин Ямаль, 7. Фермин Лопес, 20. Дани Ольмо, 17. Энтони Гордон.
Захира: 13. Войцех Щенсни, 25. Доминик Ливакович, 3. Алекс Бальде, 12. Хави Эспарт, 23. Жюль Кунде, 4. Брайан Фариньяс, 6. Гави, 22. Марк Берналь, 9. Габриэл Жезус, 14. Карим Адейеми, 29. Хамза Абдулкарим.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+3. Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Навбатдаги зарба Ольмодан бўлди, Чакир тўпни қайтарди!
45+1. Гордоннинг ажойиб тарзда йўллаган зарбасини Чакир супер сейв кўрсатиб бартараф этди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. Гордоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг Чакир тўпни қайтарди.
44. Қайтди, “Барса”. Туркияликлар ҳам энди темпни туширишмайди.

43. ГОЛ! Канселу ҳисобни тенглаштирди! Ольмонинг узатмасидан сўнг Жоау дарвозани ишғол қилди.
40. Осимхен - бугунги учрашувда оффсайдлар қироли бўлиб турибди.
37. Акгюннинг зарбасини Гарсия қайтарди.
36. Гол бекор қилинди. Ўша ҳолатда оффсайд бўлган экан.
36. Анчагина чўзиляпти кўриб чиқиш гол бўлган ҳолатни.
35. Стоп, ҳолат ВАРда кўрилмоқда.
34. ГОЛ! Осимхен ҳисобни иккитага оширди! Бурчакдан узатилган тўп палапартишликдан сўнг Осимхенга келди ва унинг зарбаси голга айланди.
29. Энди ўйин қизиши аниқ янада. “Барса” ҳали бу мавсумда ҳисобда ортда бормаётган эди.

28. ГОЛ! Батраков ҳисобни очди! Туркияликлар қарши ҳужумга қочиб кетди, Леау чапдан юриш қилиб, тўпни марказга узатди ва Алексей дарвозани ишғол қилди!
25. Канселунинг узоқдан тепган тўпини Чакир ажойиб тарзда қайтарди!
24. Ольмонинг бош билан берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди…
18. Ферминнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.
16. Гордон жарима майдончаси ичидан туриб зарба берди, Чакир тўпни қайтарди!
12. Ямалнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
9. Осимхенга узатилган эди тўп, бироқ ҳолат оффсайд деб топилди.
6. Ольмо бирга-бир вазиятга чиқиб кетиб, зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни қайтарди!
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Европа Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган “Галатасарой” – “Барселона” баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



