ЎзФҲМ ОКМК — "Навбаҳор" учрашувидаги пеналти вазияти юзасидан тушунтириш берди

Aslanov Jasurbek
14 окт 2026, 14:46
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Суперлиганинг 23-турида, ОКМК ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги баҳсда рўй берган вазият борасида тушунтириш берди.

ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 90+6-дақиқасида пеналти зарбаси ижро этилди. Дарвозабон тўпни қайтарганидан сўнг, ҳужум қилувчи жамоа футболчиси жарима майдонига муддатидан олдин киргани ва тўпни ўйнаб, гол урган ҳолат юзага келди.

Мазкур вазиятда бош ҳакам томонидан ҳимояланувчи жамоа фойдасига эркин зарба белгиланиши тўғри қарор ҳисобланади.

IFAB тушунтириши:

Ҳар икки жамоа футболчилари жарима майдонига муддатидан олдин кирган бўлса-да, пеналти зарбаси қайта тепилтирилмайди. Чунки фақат ҳужум қилувчи жамоа футболчисининг қоидабузарлиги ўйинга таъсир кўрсатган — у тўпни ўйнаб, гол урган. Шу сабабли ҳакам ҳужум қилувчи футболчи жарима майдонига кирган жойдан ҳимояланувчи жамоа фойдасига билвосита эркин зарба белгилайди. Бунда интизомий чора қўлланилмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: uzfhm

Сўнгги янгиликлар

Барча ›