

— Умид қиламанки, қачондир сиз ҳам мадридликларга қарши ўйнамаётган пайтимизда "Реал" ҳақидаги саволларга ҳеч қачон жавоб бермаслигимни тушуниб етасиз. Олдимизда "Галатасарай" билан учрашув кутиб турибди. Биз бу жамоани ҳурмат қилишимиз шарт. Бу ажойиб стадионга ва такрормас муҳитга эга бўлган фантастик жамоа. Мен "Реал" ҳақида гапиришни хоҳламайман, чунки бор эътиборимизни бўлажак ўйинимизга қаратишимиз керак, — дейди Фликнинг сўзларини AS нашри.



