Жоан Лапорта: "Ортиқча камтарликсиз айтганда, "Барселона" Европа ва дунёдаги энг яхши футболни кўрсатмоқда"

Administrator
13 окт 2026, 20:29
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Каталония клуби айни дамда дунёдаги энг сифатли ўйинни намойиш этаётганини таъкидлади.

Бугун "блауграна" Чемпионлар лигасининг умумий босқич 2-тури доирасида сафарда "Галатасарой"га қарши майдонга тушади, учрашув 00:00 да бошланади. Мавсум стартида "Барселона" барча мусобақаларда ўтказилган 9 та ўйиндан 9 тасида ғалаба қозонди.

"Ортиқча камтарликсиз айтганда, "Барса" Европа ва дунёдаги энг яхши футболни намойиш этмоқда. ПСЖ ёки "Бавария" каби бошқа ажойиб жамоалар ҳам бор, улар ҳам совринларга даъвогарлик қилмоқда.

Бошқа томондан, ҳар доим кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради ва биз уларга тайёр бўлишимиз керак. Аммо футбол сифати нуқтаи назаридан айнан биз ҳаммадан яхши ўйнаяпмиз, биз шоу кўрсатяпмиз. "Барса" мухлислари ва футбол ихлосмандларининг завқ олиши биз учун муҳим, биз одамларга ёқадиган футбол ўйнамоқдамиз.

Муҳит ва жамоавий руҳ — асосий омил. Флик, унинг штаби ва Деку бунга эришди. Уларнинг ҳамкорлиги самара бермоқда, шу боис бу ерда шундай ажойиб муҳит ва юқори интилиш ҳукм сурмоқда. Майдонга тушаётганлар ўз ишини аъло даражада бажармоқда, ўйнамаётганлар эса улардан ўзиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Бу Чемпионлар лигаси — дунёдаги энг нуфузли клублар турнири доирасидаги учрашув. Баҳсга жуда яхши спорт формасида етиб келдик — кечаги машғулот жуда қизғин ўтди, футболчиларнинг иштиёқи баланд ва бизда яхши умид бор", — деди Лапорта "Галатасарой"га қарши ўйин олдидан.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›