

Омар Хрибин "Ал-Зафра"га қарши ўйинда олган енгил жароҳати сабабли жамоа делегацияси билан Ўзбекистонга учиб келмади. Бош мураббий, бразилиялик Периклес Шамуска олдиндаги тиғиз ўйинлар жадвалини инобатга олиб, уни таваккал қилиб майдонга туширмасликни маъқул кўрди. Футболчи миллий чемпионатнинг навбатдаги турида "Хорфаккан"га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.
Ҳимоячи Аловуддин Зуҳайр эса Форс кўрфази кубоги мусобақасида терма жамоа сафида иштирок этиб қайтганидан сўнг мушакларида оғриқ ҳис қилгани сабабли сафдан чиққан. Унинг жароҳати даражасини аниқлаш ва машғулотларга қачон қайтишини белгилаш учун тиббий кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган.
Хрибин ва Зуҳайр "Ал-Ваҳда"нинг жароҳат олган бошқа футболчилари — дарвозабон Зайд ал-Ҳаммадий ва Рене Риваслар сафига қўшилди. Шу билан бирга, словениялик ярим ҳимоячи Адам Черин халқаро танаффусдан сўнг ўз терма жамоасидан қайтиб, жамоа ихтиёрига келиб қўшилган.



