"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр

17 июл 2026, 11:00
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Ману Коненинг трансфери бўйича "Рома"га 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

"Қизил иблислар" "Аталанта"дан Эдерсонни сотиб олиш бўйича келишув барбод бўлганидан сўнг, бор эътиборини 25 ёшли футболчини қўлга киритишга қаратди. Бу ҳақда "Tuttosport" хабар бермоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида "бўрилар" француз ўйинчисини 50 миллион фунт стерлингга (58,5 миллион евро) сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.

Якунланган мавсумда Коне барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tuttosport