Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи ким ошди савдосида 512 минг долларга сотилди

17 июл 2026, 10:10
Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг 1986 йилги жаҳон чемпионатида таққан сардорлик боғичи ким ошди савдосида 512 минг долларга сотилди.

Савдони "Sotheby's" аукцион уйи ташкиллаштирди.

Ушбу тарихий лот жаҳон биринчилигининг 1/4 финали доирасидаги Англияга қарши баҳс (Аргентинанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси) билан боғлиқ. Ўша учрашувда Марадона иккита гол урган бўлиб, улардан бири футбол тарихига "худонинг қўли" номи билан кирган, чунки тўп дарвозага қўл билан йўлланган эди. Айнан шу вазият жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг машҳур эпизодлардан бири ҳисобланади.

Аввалроқ, Пеленинг 1958 йилги жаҳон чемпионати финалида кийган либоси ким ошди савдосида деярли 5 миллион долларга сотилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sotheby’s