

Бу ҳақда "The Telegraph" хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, ўзгаришларни амалга оширишдан олдин германиялик мутахассис "уч шерлар" футболчиларига "юқорироқ ўйнаш" ва олдинга ўтишга ҳаракат қилиш кераклигини айтган, бироқ бу содир бўлмаган.
Шунингдек, Тухель 1/8 финалдаги "Ацтека" стадионида Мехикога қарши баҳс (2:3), шунингдек, 1/4 финалдаги Норвегия билан қўшимча бўлимларга чўзилган учрашув (1:2) жамоани жисмоний жиҳатдан жуда чарчатиб қўйган деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Англия фойдасига 1:0 ҳисоби қайд этилиб турган вақтда, Тухель 72-дан 82-дақиқагача майдонга учта ҳимоячини туширган эди. Шундан сўнг Аргентина икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.



