

Лула мундиалдаги мағлубиятдан сўнг Бразилияга қайтган делегация таркиби деярли бўш бўлганини айтди. Ватанга қайтган ягона футболчи "Фламенго" аъзоси Данило бўлган.
"Ўша самолёт тўла йўловчи билан учиб кетганди, қайтаётганда эса деярли бир киши билан қайтди, дейиш мумкин. Терма жамоа самолётида ҳеч ким қолмабди. Бу қандай шармандалик! Бортида атиги бир нафар футболчи бор эди, холос", — дея Луланинг сўзларини келтиради UOL.



