

Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Саудия клуби трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Фейеноорд"дан Анис Ҳаджи Муссани трансфер қилишни якунламоқчи. Бироқ, агар жазоирлик форвардни сотиб олиш амалга ошмаса, "Ал Иттиҳод" Луис Энрике вариантига ўтади. Клуб бразилиялик футболчининг вакиллари билан алоқада бўлиб турибди.
Саудия Арабистонида трансфер ойнаси 7 сентябрь куни соат 03:00 да ёпилади.



