

УЕФА Миллатлар лигаси (А лигаси) 2026/2027 йилги мавсум гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган Нидерландия ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Жамоалар Нидерландиянинг Эйндховен шаҳридаги "Филипс" стадионида куч синашдилар. Баҳсда литвалик Донатас Румшас бош ҳакамлик қилди. Учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиндаги биринчи голни 31-дақиқада Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тён Копмейнерс урди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, сербиялик футболчи Михайло Цветкович ҳисобни тенглаштирди. 71-дақиқада эса мезбонлар ҳужумчиси Джошуа Зиркзе якуний ҳисобни ўрнатди – 2:1.
Нидерландия - Сербия 2:1
Голлар: Копмейнерс 31, Зиркзе 71 - Цветкович 35.
Тўртта ўйиндан сўнг Нидерландия терма жамоаси саккиз очко жамғариб, 2-гуруҳ турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Сербия эса ҳали очко тўплай олгани йўқ ва тўртинчи поғонада бормоқда.



