

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, БАА клуби форвардга қизиқиш билдирган ва уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган, аммо англияликларни битим шартлари қониқтирмаган.
Ришарлисон 2022 йилнинг ёзидан бери "Тоттенхэм"да тўп суриб келмоқда, унинг шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. АПЛнинг жорий мавсумида у битта ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

