Рибери мураббий бўлишга тайёрлигини айтди: "Жамоам ҳужумкор ўйнашини хоҳлайман"

5 окт 2026, 00:38
"Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Франк Рибери мураббийлик фаолиятини бошлашга тайёрлигини маълум қилди.

43 ёшли француз Италиядаги Коверчано академиясида мураббийлик курсларини тамомлади.

— Мен касбимни ҳақиқатан ҳам ўзгартирганимни тушуниб етдим. Мен учун жамоани бошқариш, эмпатия ва футболчилар билан муносабат жуда муҳим бўлади. Бу тактика ва схемалардан ҳам юқори туради. Менда кўплаб буюк мураббийлар бўлган — Хайнкес, Анчелотти, шунингдек, Никола ва Якини — мен уларнинг ҳар биридан ниманидир олдим.

Мен жамоамнинг ҳужумкор футбол ўйнашини истардим: биз тўпни тез олиб қўйишимиз ва дарҳол гол уришга интилишимиз керак. Европада менга Компанининг "Бавария"си жуда ёқмоқда.

А Серияга тайёрманми? Мен тайёр бўлиб туғилганман. Кўрайлик-чи, мени нима кутмоқда, — деди Рибери.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›