Карло Анчелотти: "Италия яхши футболчилар авлодини етиштириб бера олмади"

Aslanov Jasurbek
15 сен 2026, 21:15
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Италия футболи ёш истеъдодларни тарбиялашда муаммоларга дуч келаётганини таъкидлади.

Италия терма жамоаси кетма-кет учта жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқа олмади.

"Менимча, сўнгги йилларда Италия топ-даражадаги яхши футболчилар авлодини етиштириб бера олмади. Ҳаттоки, ҳозир, масалан, "Милан", "Интер" ва "Ювентус" каби Италиянинг етакчи клубларида бирорта ҳам сифатли итальян ҳужумчиси йўқ.

Ўйлашимча, Италия кейинги жаҳон чемпионатида иштирок этиши шарт. Менимча, янги авлод вакиллари — ҳозирда 20 ёшгача ва 17 ёшгача бўлган футболчилар Европада жуда яхши ҳаракат қилишмоқда.

Италияда янги авлод яхшироқ бўлади деб ўйлайман ва Италия кейинги жаҳон чемпионатида иштирок эта олади", — деди италиялик мутахассис CNN Esportes нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›