Португалия — Норвегия: Таркиблар маълум

4 окт 2026, 22:46
Португалия ва Норвегия терма жамоалари майдонга тушадиган таркибларни эълон қилишди.

Бугун, 4 октябрь куни Миллатлар лигаси (А лигаси) гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган Португалия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Учрашув Порту шаҳридаги "Драгау" стадионида ўтказилади. Баҳсда италиялик Маурицио Мариани бош ҳакамлик қилади.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:

Португалия: Кошта, Канселу, Диаш, Вейга, Мендеш, Пальинья, Витинья, Консейсау, Фернандеш, Феликс, Рамуш.

Норвегия: Сельвик, Айер, Эстигор, Мёллер Вольфе, Эурснес, Эдегор, Берге, Берг, Холанд, Нуса, Шельдеруп.

Учта ўйиндан сўнг Португалия терма жамоаси тўққиз очко жамғариб, 4-гуруҳ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Норвегия эса уч очко тўплаган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›