Аёллар ўртасидаги "Эл Классико"да "Барселона" "Реал" дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди

5 окт 2026, 00:09
"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Испания аёллар лигасида пешқадамлик қилмоқда.

"Реал" сўнгги йилларда "Барселона"дан энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.

Мадриднинг аёллар жамоаси Лига F'нинг 6-турида "блауграна"га 0:7 ҳисобида имкониятни бой берди. Биринчи бўлимнинг ўзида Клаудия Пина тўртта гол урди.

Сўнгги бор "Реал" "Барселона"га 7 ёки ундан ортиқ тўп фарқи билан 2019 йилда имкониятни бой берган эди. Ўшанда Каталония клуби 9:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Испания чемпионлари янги мавсумдаги дастлабки олти турда олтинчи ғалабасини қўлга киритиб, 18 очко тўплашди. "Реал" улардан беш очкога ортда қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›