Ильгиз Танташев бошқарган баҳсда Бразилия Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

3 окт 2026, 21:28
Бразилия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Ҳиндистон ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунланди. Учрашув Калькуттадаги (Ҳиндистон) "Вивекананда Юба Бхарати Криранган" стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев ишлади. Ўйинда 4:0 ҳисобидаги ғалабани меҳмонлар нишонлашди.

Учрашувдаги биринчи голни 28-дақиқада Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эстевао урди. 48-дақиқада форвард Педро Абреу меҳмонларнинг устунлигини оширди. 58-дақиқада бразилияликлар ярим ҳимоячиси Самуэл Лино ҳисобни йириклаштирди. 90+5-дақиқада эса Самуэл Лино дубль қайд этиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.

Ҳиндистон - Бразилия 0:4

Голлар: Эстевао 28, Абреу 48, Лино 58, Лино 90+5.

Аввалги ўртоқлик ўйинида Ҳиндистон терма жамоаси Панама билан дуранг ўйнаган эди (1:1), Бразилия эса Австралия миллий жамоасини мағлуб этган эди (4:2).

HTtThCFWgAA0sGK.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›